Бош қаҳрамони изкувар Шерлок Холмс бўлган детектив жанрдаги «Тўртлар белгиси» (1890), «Баскервиллар ити» (1901 – 1902). «Даҳшатлар водийси» (1914 – 1915) саргузашт қиссалари ва «Шерлок Холмс саргузаштлари» (1891 – 1892), «Шерзо Холмс ҳақида хотиралар» (1892-1893) ҳикоялар тўпламлари деярли бутун жаҳон тилларига таржима қилинган. Ва айни пайтда юртимиз китобсеварларига ҳам яхши таниш.
Тўпламда ёзувчининг машҳур изқувар Шерлок Холмсга бағишланган энг сара икки қиссаси ва Конан Дойлнинг ўзи энг яхши асарларидан 3-рақамлиси деб атаган «Раққос одамчалар» асари, шунингдек, бошқа сара ҳикоялари танлаб олинган.