Пуаро образи машҳурлик бобида Шерлок Холмс даражасигача етиб борди. Буни кино ихлосмандлари, адабиётсеварлар ҳам тасдиқлаши шубҳасиз.
Детектив қироличаси Агата Кристи кашф қилган, кейинчалик адибага катта шуҳрат келтирган "Ал-Карнаку кемасидаги қотиллик" асари ўзбек ўқувчисига китоб ҳолида илк бора тақдим этилмоқда.
Аслида саёҳат учун йўлга отланган Пуаро инсонлар тақдирининг навбатдаги қарама-қаршиликларига дуч келади.
Ёш, соҳибжамол ва айни пайтда жуда катта мол-мулк соҳибаси қанчалик ақлли, қанчалик тадбиркор бўлмасин, ҳаёт синовлари, ҳаёт имтиҳонлари олдида ўзини буткул йўқотиб қўяди. Турмушга чиқиб бахтни орзу қилган қиз тақдири кутилмаган вазиятларни юзага келтиради.
Пуаро устамонлик билан ечим топган жиноят иши бошқалари каби хайратланарли, бошқалари каби ҳаяжонга бой, бошқалари каби кутилмаган ечим билан якун топади.