"Атом одатлар" аниқ мақсадга ўзингизни олдиндан қандай тайёрлаш ҳақидаги синалган йўриқнома. Соҳа бўйича етакчи экспертлардан бири Жеймс Клир яхши одатларни касб қилиш, ёмонларидан халос бўлиш ва катта натижаларга олиб борувчи майда одатларни қандай эгаллашни ўргатади.
Агар ўрганган феълатворингизни ўзгартириш қийин кечса, муаммо ўзингизда эмас, балки тутган йўриғингизда. Ёмон одатлар уларни ўзгартиришни истамаганингиз учун эмас, балки нотўғри ўзгаришларга амал қилаётганингиз учун ҳам йўқолмайди.
Муаллиф салбий одатлардан буткул халос бўлиб, фақат ижобийлари билан қолишга ёрдам берадиган ушбу қўлланмани ёзишда биология, психология ва неврологиянинг энг охирги кашфиётларига таянган. Чемпионликка интилаётган жамоами, соҳада инқилоб қилмоқчи бўлаётган компаниями ёки ўз олдига шунчаки чекишни ташлаш, озиш, стрессни камайтириш каби мақсадларни қўйганларми, ким бўлишингиздан қатъи назар, "Атом одатлар" одатларингизни ўзгартиришда зарур бўлган восита ва стратегияни кўрсатади. Бу эса нафақат одатларингизни, балки тараққиёт ва муваффақият ҳақидаги қарашларингизни ҳам ислоҳ қилади.