Орамизда кучли хотирага эга бўлишни истамайдиган киши топилмаса керак. Дарҳақиқат, хотира инсон муваффақиятларининг калитидир. Ушбу китоб айнан ана шу калитни қўлингизга тутқазувчи ноёб маълумотларга бой. Хотирани мустаҳкамлаш борасидаги жаҳон тажрибаси билан омихта қилинган машғулотлар билан мунтазам шуғуллансангиз, тасаввурингиз кенгайиб, эслаб қолиш қобилиятингиз ошиб бораверади. Бу ишда китобдаги тавсилар яқиндан ёрдам беради. Китоб кенг ўқувчилар оммаси учун мўлжалланган.