Ёзувчи Отабек Қувватннинг «Олимжоннинг саргузаштлари ёхуд замон ва макон оралиғида» асари саргузашт-фантастик қисса бўлиб, уни ўзига хос бадиий қимматга эга дейиш мумкин. Унда бир гуруҳ ўсмирларнинг бошидан кечирган саргузаштлари орқали болаларни яхшиликка, эзгуликка ундаш ғоялари қаламга олинган. Китоб қаҳрамони Олимжон — аълочи ўқувчи. Китоб ўқишни, компютерда дастурлар билан ишлашни жуда ёқтиради. У янги дастур яратиш орқали дунёни ёвузликдан, ёмонликлардан халос қилмоқчи бўлади. Шу мақсадда сирли калитни излаб топиш учун оламлараро саёҳатга йўл олади. Бунда унга Дониёр ҳамда Турғун исмли яқин дўстлари ёрдам берадилар. Асарда Олимжоннинг саргузаштлари, қаҳрамонликлари, жасорати қизиқарли воқеаларда тасвирланади.ётининг йирик вакиллари ижодидан намуналар келтирилган. Ундаги эртак ва ҳикоялар ўспиринларни мулоҳаза юритишга, ҳаракатчанликка, шукроналикка, ҳушёрликка, билим олишга, виждонли, меҳр-оқибатли ва ватанпарвар бўлишга ундайди. Бадиий ҳикоя ва эртаклар якунида «Тафаккур соати» номли рукн ва тўплам сўнгида тақдим этилган асарлар юзасидан сўз ўйинлари илова этилган. Ушбу тўплам ёш китобхонлар жавонидаги севимли ва ардоқли китоблар сафидан ўрин эгаллайди деган умиддамиз.