Уруш! Унинг талафоти маконда ҳам, замонда ҳам чегара билмайди. У кўплаб бегуноҳлар ёстиғини қуритади. Аёлларни бева, болаларни етим қилиб, ота-оналарни фарзанд доғида қийнайди.
Уруш фарзанди" асарида урушнинг яна бир ёвуз жиҳати қаламга олинган. Гарчи сурони босилганига кўп йиллар бўлган эрсада, бир қизни ҳаёти давомида уруш даҳшати тинч қўймаганига, унинг бахтсиз бўлиб, жамиятдан айро бўлиб қолганига шоҳид бўласиз. Беихтиёр тарихдаги энг оғир дамлар борасида ўйга толасиз.