Маълум бир соҳада фаолият юритаётган кишининг хизмат пиллапояларидан юқори лавозимларга интилиши табиий ҳол. Билим ва тажриба, узоқ йиллик сидқидилдан қилинган меҳнат албатта мақсадга етаклайди. Аммо бу борада амал қилиниши керак қоидалар борки, иш қидиришдан бошлаб, раҳбар билан юзма-юз мулоқот қилишга резюме тузишга қолаверса иш жойининг ўзида ишчан қиёфа яратиш каби нозик масалаларга жиддий ёндашиш талаб қилинади.