Ушбу китобда маънавият султони, "Пири Туркистон" Хожа Аҳмад Яссавий ҳазратларининг, шунингдек, ул зотнинг устозлари ва издошларининг ибратли ҳаёт йўли нафақат болажонларимиз, балки ота-оналар осон тушунадиган услубда баён қилинган.
Муаллиф ёш авлод қалбида улуғ аждодларга меҳр-муҳаббат уйғотишни мақсад қилган.
Китоб ҳикоятларга мос расмлар билан безатилган. Нашр сўнгида Аҳмад Яссавийнинг ҳикматларидан намуналар ҳам илова этилди.