Британиялик адиб Жон Роналд Руел Толкин (1892-1973) қаламига мансуб "Ҳоббит ёхуд бориб қайтиш" романини узвий давоми бўлган "Узуклар ҳукмдори" роман-эпопеясини она тилимизга таржима қилишдан мақсад, сеҳр-жоду ёки афсунгарликни тарғиб қилиш эмас, аксинча ёшларнинг яхшиликка, адолатга, ҳақиқатга, меҳр-муҳаббатга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш, киндик қони тўкилган юрт - ВАТАН га бўлган муҳаббатини янада юксалтиришдир.
Агар ушбу асарни бошидан охиригача ўқисангиз, унда она юрт мустақиллиги учун кураш, уни босқинчилардан озод қилиш қанча мушкул ва муракккаб вазифа эканлигини англайсиз.
Асарни ўқиган ёш китобхон мураккаб ҳаётнинг кўплаб жиҳатлари, яхши-ёмонликлари, оқ-у қораси, ёвузлик билан эзгулик ўртасидаги мангу курашдан оз бўлса-да воқиф бўлиши, қизиқарли маълумотлар билан танишиб, билимини ошишига шубҳа йўқ.
ISBN | - |
Автор | - |
Язык | - |
Надпись | - |
Переводчик | - |
Количество страниц | - |
Издательство | - |
Тип обложки | - |