Бор!
Кетганлардан ёзғирасан - кетмаганлар бор. Алдаганлардан ёзғирасан ёлғондан ҳам катта ҳақиқатлар бор. Тушунмайдиганлардан ёзгирасан-қалбингдаги ишқни билгувчи бор.
Ёлғизликдан ёзғирасан - сезмасангда, руҳингни қучгувчи бор. Одамзотнинг юзлаб юзи борлигидан ёзғирасан юзлаб юзларнинг остида яширин риёлар, ҳийлалар манфаатлар...
Наҳотки унутган бўлсанг?! Юзингта табассум-ла боққувчи бор. Ҳолдан тойдим дейсанми, азиз дўстим, агар қулоқ солсанг, «Сен биланман», дегувчинг бор. «Сен биланман» дегувчи ва назар солсанг, ёнингдан бир одим ҳам нари кетмайдиган бор!