Одил Ёқубовнинг ушбу асари 1982 йилда ёзилган. Орадан шунча фурсат ўтиб, уни қайта нашр этишимиздан мақсад- улуғ алломаларимиз Ал-Беруний ҳамда Ибн Сино ҳаёти ва фаолиятини бугунги кун ўқувчисига таништириш, улардан ҳаётий ва маънавий сабоқ олишдир.
Адиб асарда икки буюк олимнинг болалиги, улар яшаган ижтиоий муҳит, ёшлик йиллари, илк севгисидан тортиб, даҳо ижодкорга айлангунча айлангунча бўлган даврни жонли ва рангли бўёқларда тасвирлайди. Уларнинг илм-фан тараққиётига қўшган буюк ишларини умумлаштиришга ҳаракат қилади. Ҳар икки улуғ аждодимизнинг ҳаёти ва фожиали тақдири бугунги кун ўқувчисини бефарқ қолдирмайди, деган умиддамиз.