ISBN: 9789943908468
Автор: Мўмин Хотамзода
Издательство: Янги Аср Авлоди
Язык: На узбекском
Надпись: Кириллица
Количество страниц: 432
Тип обложки: Твердая
Формат бумаги: A5
Ушбу китобда биз, аввало, бу дунёда яшаб ўтган пайғамбарлар, подшоҳлар ва буюк алломаларнинг қиссаларини мўжаз тарзда ҳикоя қиляпмиз. Чунки Оламнинг яратилиши ҳам Пайғамбар (набий)ларга алоқадор бўлган. Чиндан хам бу оламнинг тарихи аввало пайғамбарлар, авлиёлар, подшоҳлар билан чамбарчас боғлиқдир. Ҳақ таоло бу оламни улар орқали сирли-мазмунли қилди. Барча ҳикматлар, қудратлар, ажойиботлар, илм ва китобларни улар орқали бу оламга юборди ва бу оламни безади. Барча бало-қазоларнинг келиши ва уларнинг даф бўлиши улар орқалидир. Ўзи берадиган дард, қайғу - алам, тасодиф, ўт ва сув балолари, сабр-тоқат, ишонч, эътиқод улар орқали халққа ёйилади. Пайғамбарларнинг бошига тушган кулфатлар ва уларнинг ўзи томонидан даф этилиши бир ҳикмат тариқасида олам аҳлига етказилди. Мўминлар улардан ибрат оладилар. Китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжалланди.