ISBN: 9789943888531
Автор: Эшли Вэнс
Издательство: Info Capital Group
Язык: На узбекском
Количество страниц: 512
Тип обложки: Твердая
Формат бумаги: A5
Технологик мавзуларда қалам тебратувчи машҳур журналист Эшли Вэнс "Илон Маск: Tesla, SpaseX ва келажак сари йўл" китобида Силикон водийсининг энг ёрқин, тап тортмас тадбиркори илон Маскнинг ҳаёти ва муваффақиятларини илк маротаба холис ҳамда кенг ёритилади. Ушбу китобни ёзиш учун Вэнс Маск билан 50 соатдан ортиқ вақт суҳбатлашди ва унинг оила аъзолари, дўстлари, яқинлари, у билан ишлаган ходимлардан қарийб 300 кишига мурожаат қилди.
Китоб ҳозипги замон саноатининг шакл-шамойилини ўзгартириб юборган Маскнинг Жанубий Африкада кечирган болалик йилларидан тортиб ҳозирги давргача босиб ўтган йўли, PayPal, Tesla Motors, SpaseX ва SolarCity каби йирик компанияларга асос солиб, сайёравий бизнес гигантига айланиши ҳақида мароқли тарзда ҳикоя қилади. Муаллифнинг фикрича, Макс жаҳон бизнеси тарихида мислсиз из қолдирган тадбиркор бўлиб, Томас Эдисон, Генри Форд, Говард Хьюз ва Стив Жобс каби афсонавий инноваторларва саноатчиларнинг энг яхши жиҳатларини ўзида уйғунлаштирган.
Китоб лидерлик табиати билан қизиқувчилар, янги технологиялар ривожига бефарқ бўлмаганлар, шунингдек, сифатли биографик асарлар ихлосмандлари учун мўлжалланган.