Сизнинг компаниянгиз «Яшасин шодонлик» бизнес моделига асосланиб фаолият кўрсатишини ва ҳар бир раҳбар максимал тарзда қувонч бахш этадиган иш муҳитини яратишга интилишини тасаввур қилинг. Сиз, бундай компания шиддатли рақобат шароитида омон қололмайди деб уйлайсизми? Ишдан завқ олиш ва ўйин-кулги билан вақт ўтказиш иқтисодий самарадорлик билан мос келмаслигига аминмисиз?
Келажак бизнес модели бўйича ишлайдиган - жаҳон энергетик гиганти AES «келажак компанияси» асосчиси ва собиқ президенти Деннис Бакке ушбу китобида уни қандай қилиб «орзудагидек компания» га айлантирганини тушунтиради. Бу китобни ўқиб бўлгач, сиз қандай қилиб компанияда ишлашни қизиқарли, завқли, мамнуният олиб келувчи ва ходимларни ривожланишга ундовчи иш қилишни ўрганасиз. Шунингдек, нима учун замонавий раҳбар анъанавий бошқарув амалиётидан воз кечиши керак ва бундай ёндашув компанияга, хусусан раҳбарга қандай фойда келтириши мумкинлигини билиб оласиз.