ISBN: 978-9910-9722-6-3
Автор: Анбиё Йилдирим
Издательство: Янги Аср Авлоди
Язык: На узбекском
Надпись: Кириллица
Количество страниц: 208
Тип обложки: Мягкая
Формат бумаги: A5
Ҳадисларни бир четга суриб, янгича ислом маданиятини ташкил қилиш тушунчаси қарийб икки асрки, мазкур дин жуғрофиясининг турли минтақаларида тилга олинмоқда. Айниқса, ёшлар орасида кенгроқ қабул қилинишига кўра, ҳадисларнинг аксарият қисми уйдирма бўлиб, умматнинг тафриқага тушишига сабаб бўлмоқда.
Қўлингиздаги китоб, бегоналаштирувчи услубдан йироқ ҳолатда масалага турли нуқтаи назардан қараб, ҳадисларнинг диндаги ўрнига урғу бермоқда. Уларни йўқ деб ҳисоблашнинг қандай муаммоларга йўл очиб беришига эътибор қаратмокда.
Қўшимча равишда содда ва равон тилда тегишли мавзулар, муаммолар ва уларга оид ечимларнинг ёритиб берилиши ҳам барча қизиқувчилар учун манзур бўлмоқда. Ғайрат биздан, тавфиқ, лутф, карам ва ёрдам эса Аллоҳдандир.